» » Жиззах вилоят прокуратураси жойларда муаммоларни ҳал этмоқда

Жиззах вилоят прокуратураси жойларда муаммоларни ҳал этмоқда

06 октябрь 2018 г 3 518 Комментарии: 0

Жиззах вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5499-сонли Фармони ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган саййи ҳаракатлари натижасида биргина Арнасой туманининг ўзида 2015 нафар фуқароларнинг бир неча йиллардаен буён ҳал этилмасдан келаётган муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Хусусан, Арнасой туманидаги 1992 нафар фуқароларга бир неча йиллардан буён ўзлари яшаб турган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини ололмай турган бир вақтда вилоят прокуратурасининг аралашуви билан уларга уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори чиқарилиши таъминланди.

Бунинг натижасида, 2015 нафар фуқароларнинг муаммолари ҳал этилган бўлса, бир вақтнинг ўзида туманнинг маҳаллий бюджетига қўшимча манбаа ҳисобланишига замин яратилди.

Жиззах вилоят прокуратураси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!