» » “Ўзбек жанг санъати” мусобақасида Жиззахликлар биринчи ўринни эгаллашди

“Ўзбек жанг санъати” мусобақасида Жиззахликлар биринчи ўринни эгаллашди

08 октябрь 2018 г 3 216 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” теннис спорт мажмуасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги спортнинг “Ўзбек жанг санъати” тури бўйича  “Алишер Навоий кубоги” Республика турнири ўтказилди.

"Алишер Навоий кубоги” мусобақасида 40 та вазн тоифасида ўғил ва қизлар ўз ёш тоифалари бўйича ўзаро беллашишди.

Шунингдек, жамоалар 5 та комплекс машқларида олтин медаль учун баҳс олиб боришди.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти спортчи ёшлари фахрли 1-ўринни, Самарқанд вилояти спортчи ёшлари 2-ўринни, Тошкент шаҳри спортчи ёшлари 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан эсдалик совға ва дипломлар билан тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!