» » ЕР МАЙДОНЛАРИ АУКЦИОН ОРҚАЛИ БЕРИЛАДИ

ЕР МАЙДОНЛАРИ АУКЦИОН ОРҚАЛИ БЕРИЛАДИ

13 октябрь 2018 г 30 937 Комментарии: 0

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдагиси бўлди.

Президентимизнинг мазкур қарори асосида туманимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда тадбиркорликниқўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳ ташкил этилиб, вазифалар белгилаб берилди.

Фориш туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси томонидан Президентимизнинг мазкур қарори ижросини таъминлаш ва қарордан келиб чиқадиган вазифаларни тадбиркорларга етказишга доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳраҳбари Темур Саъдуллаев йиғилганларга Президентимиз қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган бинолар ва ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш 2018 йил 1 июлдан бошлаб «EIJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилаётгани, қарорга мувофиқ, қонунҳужжатлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига қўйилаётган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилиши, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган лойиҳалар ягона интерактив давлат хизматлари порталида, туман ҳокимлигининг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат этишиб тегишли жавоб олдилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!