» » Форишлик пешқадам пахтакорлар

Форишлик пешқадам пахтакорлар

15 октябрь 2018 г 3 104 Комментарии: 0

Дилдора Жўраева Фориш тумани «Ўзбекистон» маҳалласида истиқомат қилади, вақтинча ишсиз.

Пахта йиғим-теримига ҳашар бошланган дастлабки кундан бошлаб, оиласига қўшимча даромад олиб келиш мақсадида бир қатор маҳалладошлари билан бамаслаҳат иш тутиб, қўшни Зафаробод тумани фермерлари томонидан етиштирилган «оқ олтин»ни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан тезроқ йиғиштириб олишга кўмаклашиш мақсадида ҳашарга отланди.

Айни кунда у «Ўзбекистон» маҳалласининг 1314-терим отряди сафида ҳар куни хирмонга 90-100 килограмм пахта териб тўкиб, пешқадамлар сафида боряпти.

– Терим пуллари ҳар куни бериляпти. Меҳнат қилишимиз, ишдан кейин мароқли дам олишимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган, – дейди Дилдора Жўраева. – Мен мавсум охиригача пахта теримида иштирок этиб, оиламга камида 5-6 миллион сўм даромад олиб боришни ният қилганман.

Шунингдек, Фориш  туманидаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-хизматчиларидан ташкил топган 1300-терим отряди ҳашарчилари айни кунларда Охунбобоев номли сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги «Ражаб бобо» фермер хўжалигида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда яқиндан туриб деҳқонларга кўмак беришяпти.

Туман электр тармоқлари корхонасидан Зиёда Бексинова, Сарвиноз Раббимова, туман газлаштириш корхонасидан Нилуфар Топиволдиева (суратда), Мавлуда Ботирова, Орзигул Тиллабоева, автомобил йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш корхонасидан Ҳусан Ўсаров сингари теримчиларнинг ҳар куни хирмонга тўкаётган пахтаси 100-130 килограмм тош босяпти.

Терим отрядида теримчилар ётоқ жой ва икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Терилган пахта учун ҳар куни иш ҳақи берилаётгани терим суръатини оширяпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!