» » Жиззахда Давлат тилимизнинг 29 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий кеча уюштирилди

Жиззахда Давлат тилимизнинг 29 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий кеча уюштирилди

20 октябрь 2018 г 2 717 Комментарии: 0

Жиззах Давлат педагогика институти ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази "Тилларни ўқитиш методикаси” кафедраси томонидан Ўзбек тилига "Давлат тили” мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Она тили – миллатнинг руҳи” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда марказ ходимлари, Жиззах вилоят Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳамда олий таълим муассасаларитилшунослари иштирок этишди.

Тадбирни марказ директори Ш.Холмуродов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни миллий тараққиётимиз сари муҳим қадам ҳисобланган бу тарихий воқеага 29 йил тўлганлиги билансамимий қутлади.

Шунингдек, тадбир давомида Жиззах вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси М.Абдураҳмонова Ўзбек тилининг нақадар жозибадорлиги, унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятиҳамда жамият тараққиётини юксалтиришда муҳим восита эканини таъкидлаб ўтди.

Байрам тадбири жуда қизиқарли ва анчагина таассуротларга бой ўтди. Айниқса Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари курси тингловчилари ижросидаги бадиий қисм кечага алоҳида шукуҳ ва юқори кайфият бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!