Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида биринчи сектор кўмагида аҳоли ичимлик суви билан таъминланди

Фориш туманида биринчи сектор кўмагида аҳоли ичимлик суви билан таъминланди

20 октябрь 2018 йил
427
0

Учма қишлоғи Фориш туманининг энг олис ҳудудларидан бири. Аҳолиси 6231 киши бўлиб, 1361 нафар оила истиқомат қилади. Бу ерда неччи йилдирки қишлоқдаги тоза ичимлик суви муаммоси бартараф этилмай келмоқда эди.

Фориш тумани биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Абдивали Мустанов Учма маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр учрашув ўтказди. 

Мазкур сайёр учрашув давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ўз тадбиркорлигини бошлаш учун банклардан имтиёзли кредит олиш масалалари каби мурожаатлар муҳокама этилди.

Шунингдек, аҳолини узоқ вақт давомида қийнаб келган ичимлик суви масаласи ҳал этилиб, туман ҳокими Абдивали Мустанов кўмагида тадбиркор Турсинбой Олтинов аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар