Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда бир суткада 200 тонна безакли ойна ишлаб чиқариш лойиҳаси иш бошлади

Жиззахда бир суткада 200 тонна безакли ойна ишлаб чиқариш лойиҳаси иш бошлади

23 май 2018 йил
262
0

 "Жиззах” эркин иқтисодий  зонасидаги ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган  "Ming Yuan Silu Industry”  масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона вилоятимиздаги йирик ва истиқболли саноат қувватларидан бири саналади. 30 гектар майдонга эга  ушбу масъулияти чекланган жамиятда қурилиш ишлари  2016 йилнинг декабрида бошланди. Жорий йилнинг март ойида эса корхонанинг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Лойиҳа 29 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция эвазига ҳаётга татбиқ этилди.

Мазкур босқичда бир суткада 200 тонна, яна ҳам аниқроғи, 20 минг квадрат метр  30 хил турдаги безакли  ойна тайёрлаш имконияти юзага келтирилди. 210 та иш ўрнига эга  масъулияти чекланган жамиятида  айни вақтда 30 нафарга яқин хитойлик  мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. "Ming Yuan Silu Industry” учун дала шпати, кальцийли  сода, кварц қуми,  оҳактош каби 7 хил турдаги хомашё Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё ҳамда вилоятимиздан олинади.

- Айтиш жоизки, фақат Украина, Беларусь, Эрон ва хитойда  безакли  ойналар тайёрланади. Шу маънода, маҳсулотларимизга талаб ички  ва ташқи бозорда юқори.  Жумладан, айни вақтда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ишбилармонлари  билан қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган  шартномалар тузилаётир. Йил оҳиригача 30 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда маҳсулот экспорт қиламиз. Биз барча турдаги, яъни, мижоз истаган қалинлик ва ҳажмда маҳсулот тайёрлаш имкониятига эгамиз. Технологиямизнинг замонавийлиги сабаб ойна ишлаб чиқаришда  етакчилар қаторида бўлган Хитой корхоналариникидан-да сифатлироқ маҳсулот тайёрлаяпмиз. Шундан келиб чиқиб,  корхона  қурилиши учун сарфланган харажатларни тўлиқ қоплаш учун 4 йиллик  муддат белгилаганмиз, - дейди  "Ming Yuan Silu Industry” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона  бош директори Иброҳим Комилов.

Дарҳақиқат, мазкур корхона технологияси ўзига хос. Хусусан, табиий газ билан ишловчи ойна тайёрлаш печида 7 йил давомида  бир дақиқа ҳам  олов сўнмайди. бу технология табиий газни иқтисод қилишни назарда  тутиши билан бирга ишлаб чиқаришнинг узоқ йилларга мўлжалланганлиги билан аҳамиятли.

Жорий йилнинг сўнгида корхонанинг иккинчи босқичини ишга тушириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 80,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб этилади. Ушбу босқич суткасига 600 тонна, яъни, 60 минг метр квадрат флоат қурилиш  ойналари ишлаб чиқарилиши ҳамда 380 та иш ўрни яратиш учун асос бўлади.

Флоат ойналарининг қалинлиги  0,1 миллиметрдан 2 сантиметргача бўлиб, бу телефон ойнасидан тортиб зиналар чеккасига ўрнатиладиган шаффоф  ҳимоя деворларини тайёрлаш имконияти демакдир. Ушбу корхона мамлакатимизда  тобора равнақ топаётган автомобилсозлик тизимининг ойна маҳсулотларига  бўлган талабини тўла қондира олади. Дарвоқе, айни вақтда жадаллик билан барпо этилаётган  "Uzbekistan Peugeot Citroen Avtomotive” автомобиль заводи "Ming Yuan Silu Industry”нинг шундоқ рўпарасида жойлашган. 

Алижон Абдусатторов - журналист

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар