Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » «Жиззах» ЭИЗда автомобил заводи қурилиши бошланди

«Жиззах» ЭИЗда автомобил заводи қурилиши бошланди

23 май 2018 йил
251
0

 «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида енгил тижорат микроавтобусларни ишлаб чиқариш бўйича «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» заводига “тамал тоши” қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳа «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Peugeot Citroen Automobiles S.A.» компаниясининг 2017 йил 16 майда имзоланган келишув ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПП-3053-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 133,3 млн. еврони ташкил этиб, шундан 50% хорижий инвестиция ҳисобланади. Лойиҳа доирасида  10,0 минг дона йўловчи ва юк ташувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Пежо Эксперт ва Пежо Боксер модели асосида ишлаб чиқариладиган автомашиналар Россия, Эрон, Франция ва МДХ давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2017 йил 30-июнда “Узавтосаноат” АЖга Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 45 га ер майдони ажратилди. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 600 га яқин янги бўш ишлари яратилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар