Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » » Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш

29 апрель 2018 йил
241
0

Хизмат ҳақида:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш учун жисмоний ва  юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами (қуйида санаб ўтилган)  “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар  ва қарор лойиҳалари тайёрланиб, Давлат хизматлари агентликларига хулоса учун тақдим этилади.

 Хизмат якунига тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга – рухсатнома.

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Юридик шасхлар;
  • Жисмоний шахслар.

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш  учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олишга ариза;
  • Ариза берувчининг мавжуд турар жой биносига ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • Тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан тайёрланган бинонинг нархи нусхаси;
  • Бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишда розилиги;
  • Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

  • “Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 163-И-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси””
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйҳатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 357-сон қарори”

Хизмат нархи:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш учун тўловлар мавжуд эмас (бепул). 

Хизматни кўрсатиш муддати:

27  иш кунигача.

Рад этиш сабаблари:

Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилмаган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:

–  қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

–  аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;

– талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда;

Ариза (doc, 147 кб)

Бинонинг кадастр ҳужжати (doc, 19 кб)

Рад этиш бланкаси нусхаси (doc, 65 кб)

Розилик хати (doc, 61 кб)

Руҳсатнома нусхаси (doc, 46 кб)

Руҳсатноманинг нусхасини олиш учун ариза (doc, 144 кб)

Хулоса (doc, 47 кб)

Бошқа ҳужжатлар (zip, 80 кб)

Хизмат регламенти (pdf, 342 кб)

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар