» » Манасга Республикада хизмат кўрсатган ҳамда халқ артистлари келишди

Манасга Республикада хизмат кўрсатган ҳамда халқ артистлари келишди

27 июнь 2018 г 2 885 Комментарии: 0

"Обод қишлоқ” дастури доирасида "Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви томонидан Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги "Манас” қишлоғи аҳолиси билан маьнавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда "Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви, вилоят ҳокимлиги ва Дўстлик туман ҳокимлиги, Республика, вилоят қирғиз миллий маданий марказлари, "Нуроний” жамғармаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, оммавий-ахборот воситалари вакиллари Республикада таниқли ижодкорлар, саньаткорлар, Маданият ходимлари ҳамда "Манас” қишлоғи аҳолиси иштирок этди.

Дастлаб, тадбир иштирокчилари "Манас” қишлоғида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан таништирилди.

Хусусан, ҳудуддаги милиция таянч пункти ва участка нозири ТохирАҳмедов яшаётган уй шароити, яратилган янги иш ўринлари, яратилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, "Манас чеварлари” масьулияти чекланган жамияти, "Манас” нон цехи, "Савдо маркази”, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида яратилган шароитлар, 17-сонли "Айчурек” мактабгача таьлим муассасаси, 5 ва 12-сонли умумтаьлим мактаблари, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида яратилган тиббий шароитлар, 27-сонли оилавий поликлиника, соғломлаштириш маркази мажмуаси, қишлоқдаги фуқароларнинг яшаш шароитлари ва томорқа ерларидан фойдаланиши, Исмат Жабборовнинг шахсий томорқасидаги иссиқхона, "Чилонзор” кўчасидаги 23-уйнинг 7-хонадонида яшовчи фуқаро Рахматулла Қораевҳамда шу уйнинг 12-хонадонида яшовчи фуқаро Абдуманноп Ойбошевлар хонадонларига ташриф буюриб яратилган яшаш шароитлари билан танишишди.

Шундан сўнг, "Манас” қишлоғига ташриф буюрган шоирлар, ёзувчилар ва саньаткорлар иштирокида қишлоқаҳолиси учун муҳташам маданият саройида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!