» » Жиззахда энг яхши суғурта агенти аниқланди

Жиззахда энг яхши суғурта агенти аниқланди

26 октябрь 2018 г 2 827 Комментарии: 0

"Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳудудларда кўрсатилаётган суғурта хизматлари географиясини кенгайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва суғурта агентларини рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда "Энг яхши суғурта агенти” танловини ўтказиб келмоқда.

Ўтган куни "Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг вилоят филиалида соҳа мутахассисларининг танлови ўтказилди.

Тадбирни компаниянинг вилоят филиали директори Юсуф Пармонов кириш сўзи билан очиб, соҳада фаолият юритаётган агентларнинг суғурта бозори, рақобат, тарғибот-ташвиқот ишларидаги вазифалари тўғрисида гапирди. Тадбир якунидағолиблар тақдирланишди. Биринчи ва иккинчи ўринларга, Жиззах шаҳрининг суғурта агентлари Даврон Шералиев ҳамда Гулмира Баҳруллаевалар учинчи ўрин Дўстлик тумани вакили Шаҳноза Ҳолиқовага насиб этди. Ғолибларга "Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!