Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Владимир Шаманов  бошчилигидаги  делегация  Жиззах вилоятида бўлди

Владимир Шаманов  бошчилигидаги  делегация  Жиззах вилоятида бўлди

30 октябрь 2018 йил
87
0

Ўзбекистон Республикасининг Россия федерацияси билан дўстона алоқалари доирасида юртимизга ташриф буюрган Россия Давлат Думаси Мудофаа ишлари қўмитаси раиси Владимир Шаманов бошчилигидаги  делегация  Жиззах вилоятида бўлди.

Россия делегацияси Жиззах шаҳридаги бунёдкордик, ободонлаштириш ишлари билан танишдилар. Меҳмонлар Шароф Рашидов ҳиёбонида бўлиб, буюк давлат арбоби ва адиб ҳайкали пойига гул қўйишди.

Шароф Рашидов музейидаги экспонатлар билан танишиш асносида унинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотларга эга бўлдилар. Россиялик меҳмонлар Жиззах воҳасининг суюкли фарзанди Ҳамид Олимжон ҳамда Зулфия музейида ҳам саёҳат уюштиришди.

Ташриф давомида Россия Давлат Думаси Мудофаа ишлари қўмитаси раиси Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация Жиззах вилояти раҳбарияти билан учрашди.

Вилоят ҳокими Э.Салиев ҳамда делегация аъзолари ўртасида кечган учрашувда вилоятдаги шаҳарсозлик, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар кенг муҳокама қилинди. Мулоқот давомида меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий, инвестицион ва туристик салоҳиятига оид тақдимот ҳавола этилди. 

Ўзбек ва рус халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар азалий илдизларга эга. Хусусан, шу каби ташрифлар асосидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ҳар икки давлат ривожида муҳим ўрин тутади. Россия делегацияси вакиллари миллатимизга хос меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар