» » Ғаллаороллик икки нафар фуқаро алимент қарзини тўламаганлиги сабабли 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Ғаллаороллик икки нафар фуқаро алимент қарзини тўламаганлиги сабабли 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

31 октябрь 2018 г 3 068 Комментарии: 0

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2017 йил 21 август кунги ижро варақасига кўра, қарздор Мардоновдан ундирувчи Мардонова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромдаларининг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим.

Лекин, Мардонов шу кунга қадар жами 4 миллион 571 минг сўм алимент пулини тўламасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган, деб хабар беради Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими матбуот хизмати.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2016 йил 8 апрель кунги ижро варақасига кўра, қарздор Қудратовдан ундирувчи Бойманова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадаларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим. Бироқ, Қудратовнинг бугунги кунда алиментдан бўлган қарздорлиги жами 7 миллион 773 минг сўм ташкил этган.

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилган ушбу қарздор фуқаролар алимент тўловидан қочиб юрди.

Шунга асосан, Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси томонидан фуқаролар Шавкат Мардонов ва Шерзод Қудратовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қарздорларга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини қўллаш юзасидан тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Ғаллаорол туман Маъмурий судига юборилди ва ушбу ҳужжат иши сайёр суд тарзида кўриб чиқилди.

Мазкур суднинг 2018 йил 23 октябрдаги қарорига кўра, қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва шу модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!