Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зарбдор туманида фан ойликлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Зарбдор туманида фан ойликлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

31 октябрь 2018 йил
85
0

Мактабимизда фан ойликлари уюшқоқлик билан ўтказилади. Жумладан она тили ва адабиёти фан ойлигида турли кўрик-танловлар, очиқ дарслар, викториналар, беллашувлар ташкил этилди.

Шунингдек, мактабнинг юқори синф ўқувчилари томонидан "Тил–миллат кўзгуси” мавзусида тадбир ташкил этилиб, деворий газета тайёрланди. Ўқувчилар иштирокида очиқ дарслар бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар оғзаки нутқ, шевага хос сўзлар ҳақида гапирдилар. Дарсда С.Йўлдошева, Л.Эралиева, С.Алиқулова, Х.Худоёрова каби ўқувчилар фаолиштирок этишди.Юқори синфлар ўртасида бахру байт бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларнинг фанга оид билимлари яна бир карра синовдан ўтказилди.

Мазкур тадбирларда янги педагогик технологиялар ва услублардан фойдаланиб очиқ дарс ташкил этган она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Н.Қодирова, Н.Назароваларнинг меҳнатлари эътирофга лойиқ. Мазкур ўқитувчиларнинг ўқувчиларни дарсга жалб этишқобилияти, янги билимларни ўзлаштириш, қўшимча адабиётларга таяниб иш кўриши каби жиҳатлари мезон вазифасини ўтади.

Тадбирда фаол иштирок этган фан ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларга мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Н.НАЗАРОВА,

Зарбдор туманидаги 8-умумтаълим

мактабининг ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар