» » Жиззахдаги тикув цехида ўнга яқин турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда

Жиззахдаги тикув цехида ўнга яқин турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда

01 ноябрь 2018 г 2 946 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Фориш туманида фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркор Умида Ҳакимованинг тикув цехида тайёрланаётган 10 га яқин турдаги маҳсулотларга буюртмачилар талаби кун сайин ортмоқда.

2011 йилда фаолият бошлаган тадбиркор ўзининг импорт ўрнини босувчи хушбичим маҳсулотлари билан ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллади. 10 нафар хотин-қиз меҳнат қилаётган корхона замонавий тикув ускуналари билан жиҳозланган. Тадбиркорнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турини кўпайтириш устида доимий иш олиб борилмоқда.
Замонавий маҳсулотлар қўшни туманларга ҳам етказиб берилаётир.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА​​
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!