» » Жиззах Юридик коллежида тилга бағишланган семинар ўтказилди

Жиззах Юридик коллежида тилга бағишланган семинар ўтказилди

01 ноябрь 2018 г 3 626 Комментарии: 0

Жиззах Юридик коллежида она тили ва инглиз тили фани ўқитувчилари ҳамкорлигида "Ўзбек тилим — комил дилим” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Баркамол авлод вакилларига педагог Марҳабо Миразимова, Сабоҳат Нуриллаева, Феруза Маматқуловалар турли тиллар тарихи ва бу тарихда ўзбек тилининг тутган ўрни ҳақидақизиқарли маълумотлар акс этган видеоролик тақдим этишди.

Шунингдек, тадбирда ёшлар иштирокини фаоллаштириш мақсадида "Ақл тезлиги” ҳамда "Хотира кучи” услубларида илмий машғулотлар уюштирилди. Истеъдодли ўқувчилар томонидан турли тилларда куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.


Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!