» » Жиззахдаги пахта йиғим-теримидаги фаоллар рағбатлантирилди

Жиззахдаги пахта йиғим-теримидаги фаоллар рағбатлантирилди

01 ноябрь 2018 г 2 792 Комментарии: 0

Пахта йиғим-терими давомида илғор натижаларга эришган партия фаоллари ва маҳаллалардаги уюшмаган аҳолидан таркиб топган илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигада Мирзачўл тумани Янгидала ҚФЙда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида илғор теримчилар ташкилотчилар томонидан турли ҳил эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Кундалик юмушларидан ортиб, далаларда деҳқонларга елкадош бўлиб кўмак беришни ўзининг бурчи деб билган ватандошларимизни кўриб, "ҳашар - элга ярашар” деган мақол бежизга айтилмаганига яна бир карра амин бўламиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!