» » Жиззахда инновацион лойиҳалар намойиши ўтказилди

Жиззахда инновацион лойиҳалар намойиши ўтказилди

07 ноябрь 2018 г 2 764 Комментарии: 0

Жиззахда Президентимизнинг жорий йил 21 сентябрдаги "2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партия маҳаллий кенгашларидаги депутатлар, тадбиркор, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, Жиззах политехника институтини вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбир доирасида вилоятдаги олим ва кашфиётчиларнинг янги лойиҳалари тақдимоти ҳам ташкил этилди. Тадбиркор ва фермерларда шамол электростанцияларини жойлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича тайёрланган инновацион лойиҳа катта қизиқиш уйғотди.
– Президентимизнинг "2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган маърузалар, турли тақдимотлар талабаларга манзур бўлди, – дейди Жиззах политехника институти проректори С.Товбоев. – Бу каби лойиҳалар ёшларнинг яратувчанлик иштиёқини оширмоқда. Тадбирга олимлар ва талабалар томонидан ишлаб чиқилган 5 та янги лойиҳани олиб келдик. Уларнинг кўпчилиги айнан маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари, шунингдек оилавий тадбиркорларга мўлжалланган бу инновацион ғояларга асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз. Бугун тақдим қилган ускуналаримиз бўйича тадбир иштирокчиларининг билдирган фикрлари асосида уларни такомиллаштириш ишлари олиб борилади.

Саида Умаралиева

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!