» » Жиззахда “ёшлар ҳафталиги“ ўтказилди

Жиззахда “ёшлар ҳафталиги“ ўтказилди

07 ноябрь 2018 г 2 679 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Президентимиз ҳузурида 2018 йил 20 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилди.

Жиззахда ўтган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида стол тенниси бўйича ўтказилган баҳсларда Давронбек Асадов ва Шаҳзода Ёрқулова ғолибликни қўлга киритди. Таэквондо WТF бўйича баҳсларда Муҳиддин Жуманазаров, Отабек Яхшиликов ва Дурдона Асилбекова ўз ёш ҳамда вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллади.
Миллий қадриятимиз бўлган кураш баҳсларида 50 нафар спортчи 6 вазн тоифасида ғалаба ўзаро рақобатлашди.
Унда Сардор Алиназаров, Муҳаммад Холмуҳаммадов, Меҳрож Маҳмудов, Ҳусан Абдиев, Лазиз Хўжамуродов, Достон Убайдуллаев, Салоҳиддин Маҳкамбоев ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!