Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик журналистлар пойтахтда ташкил этилган семинарда самарали иштирок этишди

Жиззахлик журналистлар пойтахтда ташкил этилган семинарда самарали иштирок этишди

07 ноябрь 2018 йил
109
0

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 5 – 6 ноябрь кунлари журналистларнинг касб маҳоратини янада ошириш, жамият ва халқ манфаатлари ҳимоясида уларнинг роли ва имкониятларини кучайтириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётимиздаги муносиб ўрни, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ҳуқуқий кафолатларини кенгроқ тушунтириш мақсадида семинарлар ташкил этилди.

(фото Шолазиз Шоҳидоев)

Дастлаб, “Shodlik Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Ҳуқуқий мавзуларни ёритишда журналистларнинг билим ва кўникмаларини ошириш” мавзусида ўқув ташкил этилди.

 (фото Шолазиз Шоҳидоев)

Тадбирни фонд раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов очиб берди. У ўз сўзида – “Демократик жамият ва ҳуқуқий давлат қуришда оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг муҳим қисми бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича стратегик вазифани бажармоқда” дея таъкидлади.  – “Шу сабабли, оммавий ахборот воситаларини ҳуқуқий маданият  ва билим манбаига айлантиришда газета ва журналлар саҳифалари, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, интернет тармоғида ҳуқуқий мавзудаги материаллар сони ва сифатини оширишда ишларни тизимли асосда ташкил этиш лозимлигин” қўшимча қилиб ўтди.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов билан ҳам учрашув журналистлар билан мулоқот ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Давлат аҳамиятидаги лойиҳаларни амалга оширилиши жараёнларини ОАВда ёритилиши бўйича таклифлар” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда халқаро журналистика факультети доцентлари Беруний Алимов ҳамда Назира Тошпўлатовалар томонидан давлат аҳамиятидаги лойиҳаларни бажарилишида белгиланган вазифалар тўғрисидаги материалларни тайёрлашда жанр, тил ва тасвир маҳорати, “Давлат имижи” тушунчасининг вужудга келиши ва унинг аҳамиятини босма нашрларда ёритиб бориш, шунингдек, ягона ахборот маконини вужудга келтириш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

“City Place Hotel” меҳмонхонасининг анжуманлар залида анжуманнинг  иккинчи кунга белгиланган тадбирлари ўтказилди.

Меҳмонҳонада иштирокчилар учун Жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкороликда “Нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва яхшилаш бўйича таклифлар” мавзусида тренинг ўтказилди.

 (фото Шолазиз Шоҳидоев)

Ушбу семинарда олиб борилган кузатиш ва таҳлиллардан келиб чиқиб ҳар бир ҳудудда туман газеталаридан тортиб, вилоят нашрларигача ривожлантириш, бозор иқтисодиёти даврида ўзини-ўзи таъминлаш мақсадида маркетинг ва менежмент йўналишларини тижорий этиш, саҳифалар дизайнини тубдан ўзгартириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

 (фото Шолазиз Шоҳидоев)

Шундан сўнг, журналистлар Ўзбекистон Республикаси олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳудудий журналистларнинг касбий фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларни қонунчилик соҳасидаги ахборотлар билан атрофлича таништириш масалалари” мавзусида Парламент матбуот хизмати ходимлари ҳамда депутатлари иштирокида учрашув ўтказилди.

(фото Шолазиз Шоҳидоев)

Учрашувда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилди ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Мазкур ўтказилган 2 кунлик семинарда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган журналистлар қаторида Жиззах вилоятидан иштирок  этган  jizzax.uz ва sangzor.uz  сайтлари муҳаррири Акмал Бинокулов, “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири Шаҳноза Юлдашова ҳамда turon24.uz сайти вилоятдаги фото/видеомухбири Дилмурод Раджабовлар самарали иштирок этишди.    

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар