» » 2017 йилда Алишер Усмонов кўмагида хорижий компания бошқарувига топширилган «Ўзметкомбинат» объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинди

2017 йилда Алишер Усмонов кўмагида хорижий компания бошқарувига топширилган «Ўзметкомбинат» объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинди

15 ноябрь 2018 г 2 822 Комментарии: 0

«Ўзметкомбинат» 2022 йилгача қарийб 474,5 миллион доллар жалб қилади, деб ёзади Spot Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб.

Ҳужжатда билдирилишича, «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ер участкалари инвентаризация қилинган ҳамда келгусида улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрланган.

Қарор билан «Ўзметкомбинат» АЖнинг бўш турган майдонларида, шунингдек, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари негизида 2018—2022 йилларда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар рўйхати, очиқ савдолар орқали хусусий мулк этиб сотиладиган, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари рўйхати ва «Ўзметкомбинат» АЖнинг Жиззах вилояти ҳокимлигига тўловларсиз бериладиган фойдаланилмаётган ер участкалари ва асосий воситалари рўйхати маъқулланди.

Ҳужжатда бериладиган объектлар рўйхатида кўрсатилган ер участкалари ва асосий воситаларни бир ой муддатда Жиззах вилояти ҳокимлигига қолдиқ қиймати бўйича текин берилиши ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги бериладиган объектлар рўйхатидаги ер участкаларининг келгусида улардан самарали фойдаланиш учун салоҳиятли инвесторларга берилишини таъминлаши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, «Ўзметкомбинат» АЖнинг «Металлург» пансионатига туташган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг, Бакачўл қишлоғи ҳудудида жойлашган 1 га ер майдони ундаги иншоотлар билан биргаликда, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига, баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича келгусида «Ўзметкомбинат» АЖ ходимлари учун замонавий дам олиш зонаси ташкил этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва зарур инфратузилма яратиш мақсадида «Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталига ўтказилади.

2017 йил сентябрида Алишер Усмоновнинг кўмаги билан Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекистон металлургия комбинати»даги давлат улушини SFI Management Group хорижий компаниясига ишончли бошқарувга топширган эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!