Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж:  Жиззахда Чорвачиликни ривожлантириш Халқаро форуми ўтказилди

Фоторепортаж:  Жиззахда Чорвачиликни ривожлантириш Халқаро форуми ўтказилди

15 ноябрь 2018 йил
725
0

Бугун “Жиззах” эркин иқтисодиёт зонасида деҳқон ва фермерлар, аграр тармоқ тадбиркорлари учун Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги томонидан Чорвачиликни ривожлантириш Халқаро форуми ўтказилди.

Унда вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан соҳага оид тақдимотлари ўтказилиб ва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ҳалқаро ва маҳаллий экспертлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш” ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳалари доирасида ташкил қилинмоқда.

Мазкур ташкил этилган форумда Жиззах вилояти инвестиция бошқармаси бошлиғи Бекзод Акрамов, Полша давлатидан ташриф буюрган Халқаро эксперт  Ричард Разводовский, Италия давлатидан Роджеро Малосси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Бош директор ўринбосари, Бахтиёр Камаловлар сўзга чиқишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар