» » Салбий ахборот ҳуруждан энг яхши ҳимоя бу – фарзандлар тарбиясига кўпроқ вақт ажратишдир

Салбий ахборот ҳуруждан энг яхши ҳимоя бу – фарзандлар тарбиясига кўпроқ вақт ажратишдир

16 ноябрь 2018 г 2 879 Комментарии: 0

Хўш, ўқув йилининг биринчи таътилини болалар қандай ўтказди? Кимдир уйда, кимдир бобо-бувасиникида, кўпчилик спорт ва бошқа тўгаракларга қатнашган.

Аммо уйимиз яқинидаги интернет клубга тандақўйган болаларга ҳам тез-тез кўзим тушади. Кўринишидан мактабнинг ўрта синф ўқувчилари. Улар эрталабданоқ интернет клуб очилишини бетоқатланиб кутиб туришади-да,ота-онаси чақириб кетмагунча жилишмайди. Бугун замона зайли билан интернет Тинч океани сингари чексиз ва чуқур ахборот маконига айланди. Колумб адашганидек, кўриниши тинч, аслида пўртана ва бўронларга бой океан...

Интернетдаги зарарли веб-сайтлар ҳақида гапиришдан олдин ақл билан фойдаланилмаса, ақлдан оздириши мумкин бўлган яна бир омил - ижтимоий тармоқларда кенг тарқаладиган видеоматериалларни ҳақида гапириш жоиз. Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш инсон саломатлигига зарар ва руҳий қарамлик келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.

Фикримга далил сифатида, "MOMO” ўйинини келтириш мумкин. Маълумотларга кўра, "WhatsАpp” сўзлашув тармоғи орқали тарқалган бу ўйин оқибатида ўсмирларнингўз жонигақасд қилиши мақсад қилинган. "MOMO” асосан кечалари абонентга қўнғироқ қилиб, униқўрқинчли видео ва суратларни кўришга мажбур этади.

Шу тариқа онгини заҳарлаб, ўз жонига қасд қилишга тайёрлаб боради. "Кўк кит” суицид ўйини сингари "MOMO” таъсирига берилиш муқаррар ҳалокатга олиб боради.

Ўтган йили юртимизда тарқатиш тақиқланган фильмлар рўйхати эълон қилинган эди. Иложи бўлса, интернетдаги зарарли веб-сайтларни ҳам тақиқлаб, мутлақо кириб бўлмайдиган қилиб ташланса.

Маълумотларга қараганда, ушбу тармоқда ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғибқиладиган 9 мингта, эротик мазмундаги 4 мингдан зиёд сайт мавжуд экан.

Комьпютер ўйинларининг деярли ярми зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилиши аён. Ҳаттоки,қувноқ ва беозор кўринган "Pokemon Go” ўйинининг аслида оломон психологиясини яратиш мақсадида ўйлаб топилгани ҳам ошкор бўлиб қолди.

Натижада дунёнинг баъзи мамлакатларида аҳоли кўп тўпланадиган манзиллар ва давлат идораларида бу ўйинни ўйнаш тақиқланди.

Жамият ёшларининг маънавий оламига таҳдид соладиган бу каби ахборий таҳдидларда мустамлакачилик, бировни қарам қилиш сиёсатининг янги асрда ҳам йўқолмагани, балки шакл-шамойилини ўзгартирганига гувоҳ бўламиз.

Мафкурада бўшлиққа йўл қўйилган жойда асрлар давомида шаклланган қоида ва ахлоқнормаларни бир четга суриб, онгли равишда миллий ва ахлоққа оид қарашларга зиён етказадиган, керак бўлса уларни бадномқиладиган ахборотларни кўпайтиришга интилиш ётади.

Бир жинсли никоҳлар, уларга фарзанд боқиб олишга рухсат берилиши, ўсмирларнинг интернет таъсирида ўз жонига қасд қилишининг кўпайиши, бир кишини оммавий калтаклаш каби нохуш ҳолатларнинг пайдо бўлиши инсоннинг инсоний-фалсафий таърифини йўққа чиқаради.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ахборот асрида биргина йўл – фарзандлар тарбиясига кўпроқвақт ажратиш, зарарли таъсирлардан имкон қадар асрашгина ўзбекона ҳалолик, фидойилик, оилапарварлик каби эзгу хислатларимизнинг бардавомлигини таъминлайди.

Аҳаджон ҲУСАНОВ,

ҳарбий хизматчи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!