» » Жиззахнинг иккита туманида жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида ресурс марказлари ташкил этилади

Жиззахнинг иккита туманида жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида ресурс марказлари ташкил этилади

22 ноябрь 2018 г 3 055 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича комиссияси ва  ишчи гуруҳ раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида жорий йилнинг ўн  ойи давомида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги вазифалар, шунингдек "Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолат” тизимини амалиётга жорий этиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди.

Жиззах вилоят ҳокимининг  ўринбосари Э.Исматов жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бугунги кунда ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик  доирасида амалга оширилиши лозимлигини хусусида сўз юритди. 

Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда "Истиқлол авлоди” ННТ томонидан Зарбдор ва Пахтакор туманларидаги милиция таянч пунктларида Ресурс маркази ва унинг қошида давлат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ тузиш, маҳаллаларда истиқомат қилувчи фаоллар билан ҳамкорликда маъмурий ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, фуқароларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда  ҳудудларда аҳоли ўртасида  ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳа Буюк Британиянинг "SAFERWORLD” фонди  молиявий кўмаги орқали амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш давомида Пахтакор, Зарбдор туманларида  ИИБ таянч пунктлари биноларининг негизида Ресурс марказлари очилади ва уларнинг моддий техникавий базасини шакллантирилади.

Ресурс марказларида Ишчи гуруҳ томонидан профилактика инспекторларининг, давлат ва нодавлат ташкилотлари  ҳисоботини эшитиш амалиётини  йўлга қўйиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

  Давра суҳбати якунида ҳамкор ташкилотлар битим имзолашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!