» » Жиззах вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация Қозоғистонда   37,9 миллион АҚШ долларлик экспорт шартномалари имзолади

Жиззах вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация Қозоғистонда   37,9 миллион АҚШ долларлик экспорт шартномалари имзолади

22 ноябрь 2018 г 4 163 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация вакиллари Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикаси ҳудудлараро биринчи Форуми ўтказилиши муносабати амалга оширилди.

Жиззах вилояти делегация вакилларининг Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида вилоят акимлари, жамоат арбоблари ва йирик компания вакиллари билан учрашувлари ташкил этилди.

Хусусан, Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими Ж.Туймебаев ҳамда Чимкент шаҳри акими Г.Абдрахимов билан ўтказилган учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, туризм ва гуманитар соҳаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан Келишув имзоланди.

Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари У.Эгамов ҳамда Қозоғистон Республикаси Караганда вилояти акими ўринбосари А.Айдаров билан ўтказилган музокараларда икки томонлама узоқ муддатли савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, саноат ва қишлоқ-хўжалиги соҳаларида ахборот алмашиш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандуми имзоланди.

Форум доирасида Жиззах вилояти экспортёр корхоналари “Zarbdor Universal Logistika” МЧЖ,  “Ройсон Хоум Вайт Гудс” МЧЖ ва “Минг Юан Силу Индастрий” қўшма корхонаси Қозоғистон Республикасининг ИП “Глобал Транс”, ИП “Ар-Асыл” ҳамда ТОО “ТД Мансуров” сингари йирик компания ва тадбиркорлари билан жами 37,9 млн. АҚШ долларлик экспорт шартномалари имзоланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!