Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари байрами ўтказилди

Жиззахда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари байрами ўтказилди

31 май 2018 йил
160
0

Вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси ташаббуси билан шаҳримиздаги Мустақиллик майдонида "Биз ёшлар–Ватан равнақига қанот бўлайлик!” шиори остида 2017-2018 ўқув йилининг якуний тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад–вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва одам савдосининг олдини олиш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришдан иборат.

Байрам тадбирида вилоятимизнинг барча касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этди. Шунингдек, йил давомида фан, спорт ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритган ўқувчилар вилоят касб-ҳунар таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

–Бу йил мен учун жуда омадли келди, –деди Жиззах транспорт алоқа касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси Темур Баратов.–Жорий йилда сузиш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон қишки очиқ чемпионатида олтин медал соҳиби бўлдим. Бундай юқори кўрсаткичларни эгаллашимда устозларим ҳамда ота-онамга миннатдорчилик билдираман. Юртимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор берилади. Шуларқаторида борлигимдан фахрланаман.

Тадбир доирасида ўқувчилар томонидан Ватанни эъзозлаш, она юртни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, спортчи ёшларнинг чиқиши барчага манзур бўлди.

Шаҳноза БУТУНБОЕВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар