Жиззахлик ёшлар Бухорога саёҳат қилишди » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик ёшлар Бухорога саёҳат қилишди

Жиззахлик ёшлар Бухорога саёҳат қилишди

31 май 2018 йил
111
0

Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ талабаларининг қадимий Бухоро шаҳрига икки кунлик саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатнинг биринчи куни Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳридаги «Ҳазрат АбдулхолиқҒиждувоний» мажмуасидан бошланди. У ердаги меъморий обидалар зиёратқилиниб, сўнгра Бухоро амири саройларига борилди.

Иккинчи кун Бухоро шаҳридаги «Бухоро Арки»га ташриф буюрилиб, у ердаги қадимий обидалар, кандақорлик ишлари, кулолчилик намуналари, сўзаналар намойиши билан танишилди. Саёҳат давомида «Лаби ҳовуз», «Минораи калон», «Бухоро зиндони» ва шунга ўхшаш кўплаб тарихий қадамжолар билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Бухорога саёҳат ўқувчиларда Ватанҳисси, унга бўлган муҳаббат, қадимий аждодларимизга мос ва хос авлод бўлиш туйғуларини янада мужассамлантиради, албатта.

Муҳайё ЭГАМБЕРДИЕВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар