» » Жиззах-Хитой: 100 миллион АҚШ доллaридан зиёд лойиҳа мемoрандум имзоланди

Жиззах-Хитой: 100 миллион АҚШ доллaридан зиёд лойиҳа мемoрандум имзоланди

04 июнь 2018 г 3 165 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30-31 март кунлари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида берган топшириғига асосан Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги саъйи ҳаракатлари натижаси самара берди.

Сабаби Шэнси провинцияси Сиан шаҳри муниципал тижорат бошқармаси бош директори Лью Хэчжун бошчилигидаги бир гуруҳ тадбиркор ва ишбилармонлардан иборат делегация "Жиззах” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюришди.

У ерда хорижий меҳмонларни Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев, "Жиззах” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси вакиллари, вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Ш.Иномов ҳамда бошқа вилоят ташкилотлари маъул ходимлари кутиб олишди.

Делегация аъзолари "Жиззах” ЭИЗда фаолият кўрсатаётган корхоналарда бўлиб у ерда хорижий инвесторлар учун кейинги йилларда яратилган имтиёзлар ва имкониятлар билан яқиндан танишишди.

"Жиззах” ЭИЗ маъмурий биносида бўлиб ўтган тақдимот маросимида делегация аъзоларига Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги имкониятлари, мавжуд минерал ресурслар заҳиралари тўғрисида маълумот берилди. Меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Э.Салиев ва Шэнси провинцияси Сиан шаҳри муниципал тижорат бошқармаси бош директори Лью Хэчжун ва «Да Мингун» қурилиш материаллари саноат корпорацияси вице президенти Ян Хуанин томонидан "Жиззах” ЭИЗ ҳудудида "Чанъань” Ўрта Осиё саноат комплекси қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 520 млн юан ёки 81,5 млн АҚШ долларини ташкил этади. Бундан ташқари яқиндагина ”Жиззах” ЭИЗ билан "Ўрта Осиё Триумф” корхонаси ўртасида 20,0 млн долларлик металлопрокат ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам Меморандум имзоланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!