Амир Темурнинг жиззахлик 120 нафар авлоди » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Амир Темурнинг жиззахлик 120 нафар авлоди

Амир Темурнинг жиззахлик 120 нафар авлоди

04 июнь 2018 йил
136
1

Жиззах вилоятида истиқоматқилаётган алоҳида тарбияга муҳтож оила фарзандлари, ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ҳамда фаол ёшларнинг бой тарихимиз, қадимий обидалар ва маданий мерос объектларига қизиқишини ошириш мақсадидаҚашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти, "Адолат” СДП вилоят Кенгаши, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур саёҳатда 120 нафар ўғил-қизларқадимий ва ҳамиша навқирон бўлган Шаҳрисабзнинг миллий безаклар билан безатилган "Оқсарой” мажмуаси ҳамда Амир Темур ҳиёбонида тарихий обидалар билан танишишгач, "Оқ сарой” мажмуаси яқинидаги "Кеш-меш” ресторанида Қашқадарё вилоятининг миллий таомларидан иборат дастурхонда тушлик қилишди.

Ёшларни ватанга муҳаббат, халқимизнинг бой маданий меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ўрганишни тарғибқилиш мақсадида ташкил этилган мазкур саёҳатда ёшлар қадимий ёдгорликларимизга, бу масканларда сақланаётган осори-атиқаларгаҳайрат билан қарашди, уларнинг дилида ҳавас,ғурур ва иштиёқўйғонди.

Шаҳрисабз жаҳонцивилизациясига беқиёсҳиссақўшган тарихий шаҳарлардан биридир. Ёш саёҳатчилар азал-азалдан таърифи етти иқлимга донг таратган, буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллуд топган, илм-маърифат ва маданият ўчоғи бўлган бу қутлуғмасканга зиёратқилишҳақидаги орзулари ушалганидан хурсанд эканликлари уларнинг кўзларидан сезилиб турар эди.

-Шаҳрисабз жаҳон цивилизациясига беқиёсҳиссақўшган кўҳна ва навқирон шаҳарлардан биридир. Азал-азалдан таърифи етти иқлимга донг таралган, илму маърифат ва маданият маскани бўлган бу гўшага зиёрат қилиш менинг энг катта орзуларимдан бири эди. - дейдиЗафар Султоналиев.

Бундай тадбирлар ёшларда инсоний фазилатларни шакллантиради, уларни эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди албатта.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Mustaqillik farzandi
Mustaqillik farzandi Гости 9 августа 2018 15:13
Sayohatga borgan 40-50% yoshlar adashmasam kattakonlarning farzandlari.
Фойдали ҳаволалар