Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни мавзусида семинар ўтказилди

Жиззахда жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни мавзусида семинар ўтказилди

25 апрель 2018 йил
171
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармонида белгиланган йўналишлар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, мазкур дастурнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни ва ролини ошириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

 

 

 

 

Давлат дастурлари доирасида белгиланган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин эгаллаши барчага маълум. Шундай экан, соҳа вакилларининг бу борадаги маълумотлар тўғрисидаги билимларини янада чуқурроқ эгаллашига замин яратиш шу куннинг долзарб масаласи саналади.

Анжуманда ОАВ ходимларининг маълумотлар базасини янада кенгайтириш мақсадида Давлат дастурига киритилган бешта йўналишдан ташқари "ОАВ ходимларининг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастурини ёритишга оид касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга доир мавзулар бўйича маълумотлар берилди.

 

 

 

Тадбир иштирокчилари ҳар ойда йиғилиб шу каби мавзу ва матбуот соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказишни белгилаб олишди.

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар