Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда вилоят ҳокими ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди (фото)

Жиззахда вилоят ҳокими ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди (фото)

21 июнь 2018 йил
219
0

Жиззах давлат педагогика институтининг иккинчи қават мажлислар залида Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Тўхтамишев билан "Вилоятда таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассис ва тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари АкмалБинокулов кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, Жиззахвилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Тўхтамишевга сўз берилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев вилоятда таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассис ва тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталар экан Жиззах вилоятида 14-30ёшдаги ёшлар сони 611639 нафарни ташкил этишини уларнинг 77278 нафари умумий ўрта таълим мактабларида, 49329 нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 11790 нафари олий таълим мауссасаларида ва 126398 нафари корхона, ташкилот ва муассасаларда, 2511 нафари ҳарбий қисмларда фаолият юритаётган бўлса, 63524нафари уюшмаган ёшлар эканлиги хусусида айтиб ўтди.

Шунингдек, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш, замонавий касб-ҳунар эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш бўйича жами вилоятда 238 та тадбирлар ташкил этилиб, шундан 103 та уюшмаган ёшлар иштирокида, 79 та таълим муассасаларида, 56 та очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, бунда 21100  нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинганлиги ҳамда "Иннавацион иқтисодиёт, фаол тадбиркорликни ривожлантириш-тараққиётнинг муҳим омили”, "Ёш фермерлар иновацион ривожланиш йўлида” мавзуларида ёш фермерлар билан учрашувлар ташкил этилганлигини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Б.Тўхтамишев мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, ҳалқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидоий ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш хусусида ҳам сўз юритди. Шу мақсадда 110 нафар захира кадрлар шакллантирилганини ҳам қўшимча қилди.

Матбуот анжуманида сўнгида журналистлар томонидан берилган саволларга Б.Тўхтамишев жавоб берди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар