» » Фоторепортаж: Жиззахда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами ўтказилди

27 июнь 2018 г 2 941 Комментарии: 0

27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Жиззахда "Баҳора” тантаналар мажмуасида санага бағишланган байрам тадбири ўтказилди. 
Унда жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар иштирок этишди.
Тадбирда Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табриги вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев томонидан ўқиб эшиттирилди.

Байрам кўтаринки кайфиятда ўтказилиб Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилган ижодкорларга вилоят ҳокими ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг эсдалик совға ва дипломлари тантанали тарзда топширилди.

Шу куни "Йилнинг энг фаол журналисти - 2017" танлови ғолибларини ҳам тақдирлаш маросими ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!