» » Мангуликка меҳробдир – боғи Бахмалим

Мангуликка меҳробдир – боғи Бахмалим

28 июнь 2018 г 2 989 Комментарии: 0

Жиззах воҳасида туризм ва экотуризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш, шунингдек мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сангзор воҳасининг энг сўлим жойларидан бири Бахмал туманидаги зиёрат рекреацион ресурслар манзиллари ҳам халқимизнинг тарихий,қадим маънавийқадриятларини, улуғ уломалари, азиз авлиёлари ва уларнинг абадий қўним топган муқаддас қадамжоларини ҳозиргача асраб-авайлаб келаётганлигининг исботидир. Айниқса, қайд қилинган кўплаб рекреация манзилгоҳларида шифобахш сувлар, қум ва балчиқларни тиббий жиҳатдан ўрганиш, тарихийқабристонлардаги ёзувларни, тарихий шахслар билан боғлиқ манбаларни нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда "кўз-кўз” қилиш юртимизга ташриф буюрувчи тадқиқотчилар, тарихчилар, ислом дини мутахассислари ва хорижий меҳмонлар оқимини кучайтиради.

Туркистон тоғ тизмасидаги Ойқор тоғи ён-бағридаги арчазор ўрмонлар ва табиат ландшафтларини экотуристик ресурслар сифатида қайд этиш мумкин. Аммо ҳали туманда экотуризмни ривожлантириш борасида ишга солинмаган имкониятлар мавжуд.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида партиянинг Жиззах вилоят ҳамда Бахмал туман Кенгашлари ҳамкорлигида "Бир жамоа, бир мақсад, бир манзил” лойиҳаси доирасида "Мангуликка меҳробдир – боғи Бахмалим” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур лойиҳада партиянинг вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ходимлари, депутатлар, партия фаоллариҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Мазкур лойиҳа бир нечта акцияни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Жумладан, "Баланд тоғлар бағрида” шиори остида "O’zMTDP” ёзувини ёзиш бўйича гуруҳлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. "Ташаббускор” гуруҳи "Т” харфини биринчи бўлиб ёзиб бўлди. Гуруҳ берилган вазифани биринчилардан бўлиб ва аъло даражада бажарганлиги учун ғолиб деб топилди.

"Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар” акциясида эса тадбир иштирокчилари тумандаги "Новқа ота” зиёратгоҳига ташриф буюриб, муқаддас қадамжо тарихи хақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Акцияда зиёратгоҳ ҳудуди бегона ўтлардан тозаланиб, ободонлаштирилди. Дарахтларнинг таги юмшатилиб, оқланди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, партиянинг "Ёшлар қаноти” томонидан бу ("Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар”) акцияси вилоятнинг барча ҳудудларда ўтказилган эди. Тадбир доирасидаушбу акцияни намунали ташкил этган ва ўтказган туман (шаҳар) Кенгашлари номи эълон қилинди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

"Хизмат-беминнат”. Партиямиз томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳада уюшмаган ёшлар ва маълум бир касб-хунарга эга бўлмаган кўпгина юртдошларимизга чин маънода беминнат хизмат кўрсатилмоқда.

Шу куни янги "Хизмат-беминнат”. ўқув - курсининг очилиши ҳам бўлиб ўтди. Эндиликда уста-ҳунарманд Махмуд Жиянов кўмагида 4 нафар ёшлар эгарчиликҳунарининг сир асрорларини ўрганишади.

"Миллий қадриятларҳунармандлар ижодида” акциясида ҳунармандлар, "Баркамол авлод” болалар маркази, Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўртасида амалий ишлар кўргазма-танлови ташкил этилди. Қўл меҳнати ёрдамида бажарилган ишлар экспертлар гуруҳи томонидан баҳолаб борилди ва 3 нафар энг яхши деб топилган "ишлар” эгаларига эсдалик совғалари топширилади.

Спорт соғлиқ гарови. Партия ходимлари ҳам албатта жисмонан соғлом бўлишлари зарур. Шу маънода акцияси доирасида гуруҳлар ўртасида "Бир жамоа, бир манзил” жамоавий МАРАФОН ташкил қилинди. Бунда гуруҳлар "Боғимозор” зиёратгоҳигача бўлган қарийб минг метр масофани пиёда босиб ўтишлари керак эди. "Ташаббускор” гуруҳи аъзолари тўлиқ ҳолда биринчи бўлиб маррага етиб келда ва биринчиликни қўлга киритди.

"Сокин юртда - тўкин дастурхон” номли акция доирасида миллий таомлар тайёрлаш бўйича гуруҳлар ўртасида жамоавий мусобақа ўтказилиши белгиланди. Бунда ҳар бир жамоа маълум вақт ичида миллий таомларимиздан бирини тайёрлаши зарур бўлади.

Уч гуруҳ вакиллари томонидан миллий таомларимиз маромига етказиб тайёрланди ва экспертлар гуруҳи томонидан муносиб баҳоланади.

"Тўйга тўёна” номли концерт дастурида миллий қўшиқларимиз жонли ижро этилди. Бу эса табиийки - барча йиғилганларни рақсга чорлади.

Барча партия ходимлари сиёсий ва ҳуқуқий билимдон бўлишлари зарур. Айнан шу жиҳатларни инобатга олиб "Билимдон партия ходими” номли акция ташкил этилди. Мазкур акция қизиқарли ва тезкор викторина тарзида ташкил қилиниб, иштирокчиларга партия сайловолди дастуридан ва бошқа соҳаларга оид қизиқарли саволлар берилди. Мазкур савол-жавоблар тезкорликка қаратилди. Берилган саволларга энг биринчи, энг кўп ва тўғри жавоб берган партия ходимлари ғолиб деб топилди.

"Миллий қадриятлар – миллат бешиги” номли акцияда иштирокчилар гуруҳларда ва якка ҳолда "Арқон тортиш”, "Бештош”, "Оқ теракми кўк терак”, "Ким чаққон”, "Мерган”, "Хаппак”, "Ланка”, "Чиллак” каби миллий ўйинлар мусобақасида иштирок этишди.

Якунда барча лойиҳаларда якка ва жамоавий иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, фаолияти намунали деб топилган партия ходимлари шунингдек, бир гуруҳ партия фаолларига ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!