» » Жиззахда “Ёшлар куни”да ёшларга уй топширилди

Жиззахда “Ёшлар куни”да ёшларга уй топширилди

30 июнь 2018 г 3 146 Комментарии: 0

Малакатимизда илк бора 30 июнь - "Ёшлар куни” байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

Ҳаммамизга яхши маълумки, мамлакатимиз Мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ аҳолининг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, иш билан таъминланиши ва ижтимоий ҳимояланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу йўналишдаги ишлар юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Жумладан, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг яхши яшашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, моддий кўмак бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва бу жараён инсон манфаатларига хизмат қилувчиқонунларимиз билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаси сифатида изчил амалга оширилаётганлиги барчамизга катта масъулият юклайди. Буларнинг барчаси эртанги кунимиз эгалари, келажагимиз пойдевори, умиди ҳамда ишончи бўлган ёшлар учун эканлиги шубҳасиздир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3-5 йил ва ундан кўпроқ фаол ишлаб келаётган, ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ходимларга ҳар йили ёшлар уйлари қурилади, шу ўринда 25-30 фоиз миқдоридаги бошланғич тўлов ташкилот маблағлари ҳисобидан тўланади.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш, ташкилотнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида тижорат банкларининг 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлари асосида уларга ўзимизда ишлаб чиқарилган "Матиз” ва "Дамас” автомобилларини шахсий мулк сифатида сотиб олишда қулайлик яратилди, бу кўплаб ёшларимизнинг орзу истаги эди.

Вилоятда ёшларимизни рағбатлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан ўтган йиллар давомида 184 та "Ёшлар уйлари” қуриб битказилиб, фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилаларга тақдим қилинди.

Бугун ҳам бу каби ишлар самараси ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаолқатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрининг, Кимёгар маҳалласида барпо этилган, жами қиймати 4 млрд 708 млн сўмлик, 32 хонодонга мўлжалланган, 
4 қаватли Ёшлар уйлари калитини вилоят ҳокими Эргаш Салиев ёш оилаларга тантанали тарзда топширди.

-Ушбу ёшлар уйлари чин маънода ўз эгаларини топган дейишимиз мумкин. Бунда уй эгалари ичида мамлакатимиз ҳаётида фаол иштирок этган, фаолияти давомида юксак натижаларни қайд этган, ўзи каби тенгдошларига ўрнак бўла олган, фан, таълим, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларни қайд этган ва турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда уй-жойга чинданда муҳтож бўлган ёш оилалар эга бўлмоқдалар.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, бугунги тантанали маросим 30 июнь "Ёшлар куни” арафасида ушбу Ёшлар уйлари ёш оилаларга топширилиши ёшларини янада кайфиятини кўтаради ва "Тўйга тўйёна деганларидек” ёшлар байрамида байрамона совға бўлади,- деб барчани табриклади вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

Бу каби шинам, гўзал ва қулай уйларда, бундай бахтли оилаларда, ўйлаймизки, келажагимизнинг порлоқ бўлишига хизмат қиладиган, Ватан манфаатлари учун фидоий бўладиган, юртимиз довруғини дунёга танитадиган соғлом, баркамол, маънан етук фарзандлар тарбия топадилар, ўсиб улғаядилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!