» » Жиззахда барча жаҳолатга қарши маърифат билан “қуроллантирилмоқда”

Жиззахда барча жаҳолатга қарши маърифат билан “қуроллантирилмоқда”

02 июль 2018 г 2 657 Комментарии: 0

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида "Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида жойларда ўтказиладиган тарғибот тадбирларини ташкил этишгақаратилган семинар ўтказилади.

Семинарда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотларираҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, имом-хатиблар, отинойилар, таълим муассасаларининг маънавият ишлари бўйича масъуллари ҳамда вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарни вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов кириш сўзи билан очиб берар экан, "Шундай мураккаб бир шароитда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, "Жаҳолатгақарши – маърифат” қуроли сифатида хизматқилувчи, аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди” деб ўз сўзига якун ясади.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушибқолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётгақайтариш бўйича ишларни янада такомиллаштирамиз, деган сўзлари юртимиздаҳар қандай қонунбузарликка инсонпарварлик, кечиримлилик, бағрикенглик тамойиллари асосида иш олиб борилишидан далолатдир.

Буларнинг барчаси юртимизда тинчлик ва осойишталикни янада таъминлаш, халқимиз, айниқса, ёшларнинг онгу тафаккурини диний экстремистик тажовузлардан, турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга хизмат қилади. Бу борада барчамиз бирдек ҳаракат қилишимиз зарур.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!