» » Жиззахда қозоқ халқининг фахри номли китоб кўргазмаси ўтказилди

Жиззахда қозоқ халқининг фахри номли китоб кўргазмаси ўтказилди

04 июль 2018 г 2 806 Комментарии: 0

Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги ўзаро дўстлик муносабатлариқадим-қадимданоқ узилмас ришта билан боғланган.

Шу ўринда буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоевнинг хизматлари оламшумул.

Республикамиз Президентининг «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири АбайҚўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги (2017 йил 13 март) қарори тарихий аҳамиятга молик. Ушбу қарорга асосан ЖДПИ АРМ Фориш тумани филиалида А.Қўнонбоев бадиий ижодини китобхонлар оммасига тарғибқилиш учун шоир адабий меросига доир «Қозоқ халқининг фахри» номли китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, АРМ туман филиали ва 33-мактаб кутубхоначиси ҳамкорлигида китобхон ўқувчилар ўртасида «Абай Қўнонбоевҳаёти ва ижодий фаолияти» мавзусида иншолар кўрик-танлови ўтказилди. Танловда Дилноза Ўстемирова, Севинч Мустафоевалар биринчи, Севара Бурхонова иккинчи, Нигора Зокирова учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Иншолар танловида фаол иштирок этиб, юқори натижаларга сазовор бўлган зукко ўқувчилар Э.Камолов номли маҳалла ва АРМ туман филиали томонидан фахрий ёрлиқ ва китоблар билан тақдирландилар.

Дилбар НАРЗИЕВА,

АРМ туман филиали кутубхоначиси

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!