» » Форишда сессия ўтказилди

Форишда сессия ўтказилди

09 июль 2018 г 3 043 Комментарии: 0

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, халқдепутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Сессияда депутатлар дастлаб туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жияновнинг «Ҳудудларда олиб борилаётган тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, талабалар ва бошқа ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни таъқиқлаш, бу борада мансабдор шахслар ва мутасадди ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш юзасидан» ахборотини муҳокама қилдилар.

Шундан сўнг сессияда «Эзгу ният» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси Байрамбек Узоқов «Эзгу ният» жамоат фондининг ўтган даврда амалга оширган фаолияти ҳақида ахборот берди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши аграр сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси раиси Ботир Каримов сессияда «Туманда ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келаётган ва бошқа ҳудудлардан чорва молларини ноқонуний жойлаштирилганлиги учун улар билан тузилган ижара шартномасиҳамда туман ҳокимиқарорини бекор қилиш тўғрисида»ги масала юзасидан ахборот бериб, туман ўрмон хўжалиги ерларида четдан ноқонуний киритилган моллар боқилаётгани, айрим шахслар ерларни ноқонуний эгаллаб олаётганлиги таъкидланди.

Бундан ташқари сессияда халқдепутатлари туман Кенгашидаги «Адолат» социал демократик партияси депутатлик гуруҳ раҳбари Зоҳид Шомуродов «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилишҳолатлари ҳақида» ҳамда «Туманда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017 – 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-2916-сонли қарорининг ижроси бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида»ги маърузаси тингланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги «Милий тикланиш» демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Гулноз Икромова «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган «Парламентимизҳақиқий демократия мактабига айланиши ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» номли видеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда 2017 йил 22 декбардаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 – 2020 йилларга мўлжалланган Давлат Дастури тўғрисида»гиқарори ижросини ўрганиш якунлари тўғрисида» ахборот берди.

Сессияда туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масала юзасидан туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Рустам Тўйчиев ахбороти ҳам эшитилди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабулқилинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!