Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда депутатлар учун ўқув семинар ўтказилди

Жиззахда депутатлар учун ўқув семинар ўтказилди

28 апрель 2018 йил
197
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан "Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигини таъминлашнинг замонавий усул ва воситалари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

-Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда "Депутатга беписандлик – халққа беписандлик деб баҳоланиши шарт. Халқни ҳурмат қилмаган, депутатлик ваколатини амалга оширишга тўсқинлик қилган ҳар қандай мансабдор шахс қонун олдида жавоб беради” – дея таъкидлаган эдилар, - дейди халқ депутатлари Зафаробод туман кенгаши депутати Шавкат Абдуалимов.

Ўқув семинарида қонун лойиҳаларни ишлаб чиқишда "Марказ - вилоят - туман” кесимидақонунчилик лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг замонавий усул ва воситалари муҳокама қилинди.Қайд этилганидек, бу тизим орқали юқоридан пастга тушиб, ҳам депутатларни, ҳам турли аҳоли қатламларини Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар фаолияти, қонун ижодкорлиги, қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари ҳақида хабардор қилиб борилади. Шу тариқа Олий Мажлис иш услубини вилоят кенгашларига, вилоят кенгашлари иш услубини эса туман ва шаҳар кенгашларига ўргатиш имконияти пайдо бўлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар