» » Жиззахда "Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасининг имтиёзли кредитлари берилмоқда

Жиззахда "Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасининг имтиёзли кредитлари берилмоқда

11 июль 2018 г 3 058 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар келажагимиз" Давлат дастури тўғрисида"ги 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармонини барча шахар ва туманларида ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича Жиззах вилоятига бириктирилган ишчи гурух ўз фаолиятини бошлади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбутаев ўзинингfacebook саҳифасида эълон қилди.

Жумладан эълонда "Ҳурматли Жиззах ёшлари тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилган бўлсангиз, Ёшлар иттифоқи ҳузурида "Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасининг имтиёзли кредитларини олиб, ўз фаолиятингизни бошлаш имконияти мавжуд” деб келтириб ўтилган.

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизинга бериш Фармонда белгиланган.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!