» » ИБРАТЛИ УМР ЙЎЛИ

ИБРАТЛИ УМР ЙЎЛИ

11 июль 2018 г 2 797 Комментарии: 0

Норпўлат Норқўзиевнинг умр йўли тиббиёт аҳли учун ибратли, ҳавас киладиган йўлдир. У 1961 йилда Самарканд тиббиёт институтида таҳсил олган чоғларидаёқёшларга ёрдам кўлларини чўзиб, яшаш, илм олиш борасида маслаҳатгўй булган.

Олийгоҳда аъло баҳоларга ўқиб, ташаббускор ва фаол бўлгани боис давлатимиз томонидан 5-курсдан Москва тиббиёт институтига ўкишни давом эттириш учун жўнатилади. Ёш талаба тиббиётнинг машҳур олимларидан таҳсил олиб, Москва тез тиббий илмий текшириш институтида амалиётчи жарроҳ вазифасида тажриба оширади. Шу сабаб малакали хирург, юкори билимли тиббиёт ходими сифатида она юртига қайтиб келади. Вилоятимизда янги ташкил килинган ёшларга устозлик килади. Вилоят соғликни саклаш бошкармасида 10 йил мобайнида бош хирург лавозимида ишлаган пайтида ташкилотчилик қобилияти намоён бўлди.

Норпўлат Норқўзиев вилоятда хирургия хизматини ривожланишида бевосита раҳбарлик килиб, хирургия бўлимларини ташкил қилишда, хирург кадрларни тайёрлашда бевосита иштирок этди. Шогирдлари бугунги кунда мамлакатимизнинг турли жойларида халкимиз саломатлиги йўлида хизмат килмокда.

Норкузиев Норпулат 1985 йилдан 2014 йилгача вилоят касалхонасида жаррохлик бўлими бошлиғи ва шу кунга кадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг II шошилинч жарроҳлик бўлимида жарроҳ бўлиб ишлаб келмокда. Норкўзиев Норпўлат Узокович кўп йиллик самарали иш фаолияти давомида кўплаб жарроҳлар съезди, конференцияларида ўзининг мазмунли маърузалари, фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этган.

1971 йил Москва шаҳрида бўлиб ўтган бутунжаҳон жарроҳлар съездида ўз маърузаси билан катнашган. 1986 йилда Республика жарроҳлар съезди делегати, Республика шошилинч жаррохлар конференцияси делегати бўлиб иштирок этди.

Норкузиев Норпулатжарроҳлик иш фаолияти давомида 50 дан ортик илмий маколалар ва тезислар муаллифидир. Шунингдек унинг хизматлари двлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 20 йиллиги ҳамдаЎзбекистон Соғликни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан такдирланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги, вилоят хокимлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг кўпгина фахрий ёрлик ва ташаккурномалари билан такдирланган.

Норпулат Узокович ҳозирги кунда катта Узоковлар сулоласининг сарбони, Турмуш ўртоғи Пардахол она билан тўрт нафар фарзандни эл корига ярайдиган мутахассислар қилиб етиштирди.13 нафар невара, 25 нафар эвараларнинг ардокли бобожонисидир.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!