» » Жиззах шаҳар ҳокими бошчилигида махсус штаб ташкил этилди

Жиззах шаҳар ҳокими бошчилигида махсус штаб ташкил этилди

14 июль 2018 г 3 018 Комментарии: 0

Жиззахда "Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури бўйича ишчи гурух фаолиятини бошлаганлиги хусусида айтиб ўтгандик.

Жиззах шаҳар ҳокимлигида ҳам шаҳарҳокими Акбар Шукуров бошчилигида махсус штаб ташкил этилди.

Махсус штаб таркибида Б.Ҳайдаров шаҳар прокурори штаб раиси ўринбосари, С.Силлиев шаҳарҳокими ўринбосари, Б.Орзиқулов Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси, Т.Қобилов шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлими инспектори, А.Ваққосов шаҳар давлат Солиқинспекцияси бошлиғи, А.Алишеров шаҳар Молия бўлими бошлиғи, Ж.Каримов шаҳар Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раиси, Ғ.Азимов "Агробанк” шаҳар бўлими бошлиғи,Қ.Рустамов "Халқбанки” шаҳар амалиёт бўлими бошлиғиҳамда И.Алиқулов АТБ "Микрокредитбанк” шаҳар бўлими бошлиғи иш олиб боришмоқда.

Ушбу гуруҳнинг асосий вазифаларига ёшлар бандлиги даражаси ва тадбиркорлигини тизимли таҳлил қилиш, уларни ишга жойлашиши, даромад манбаига эга бўлиши, кичик бизнес хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамдаҳар бир маҳаллада "Ёшлар меҳнат гузари” объектларини қурилишини ташкил этиш сингари масалаларни ўрганиб тегишли тартибда ҳал этиш белгиланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!