» » Форишда қўл сеҳри номли кўргазма ўтказилди

Форишда қўл сеҳри номли кўргазма ўтказилди

16 июль 2018 г 2 543 Комментарии: 0

Фориш туман 18-сон мусиқа ва санъат мактабида ўқувчиларнинг илк касбий билим кўникмаларини шакллантириш, янги иқтидор эгаларини кашф қилиш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Эстрада, анъанавий хонандалик ва рақс гуруҳларида таътил кунлари ёшлар маҳоратини оширишга доир тадбир ташкил этилди. Тадбирда ушбу гуруҳлар ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Шунингдек, мактабнинг фаоллар залида халқамалий санъати гуруҳларининг «қўл сеҳри» номли кўргазмали беллашуви бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар томонидан тайёрланган зардўзлик, каштачилик, тикувчилик, тасвирий санъат наминациялари намойиш этилди.

Ситора ДОВИЛОВА

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!