» » Жиззахнинг «Коиноти»да нима гап?

Жиззахнинг «Коиноти»да нима гап?

17 июль 2018 г 3 217 Комментарии: 0

Ёмчиқишлоғидаги «Коинот» болалар оромгоҳи яшилликка бурканган. Оромгоҳҳудудининг тоза ва озодалиги кўзни қувонтиради.

Кўргазмали воситаларнинг маҳорат билан ўрнатилгани, ётоқхона ва ўйин майдонларининг саранжом-саришталиги мутасаддиларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндошганликларини кўрсатиб турибди. Оромгоҳ раҳбари Ўткир Турсунмуродовни суҳбатга тортдик.

– Айни кунда оромгоҳда 80 нафардан зиёд ўғил-қиз ёзги таътилни мароқли ўтказмоқда. Оромгоҳда биринчи кун болаларниқабулқилиш, ётоқхоналарга жойлаштириш, гуруҳларга  ажратиш ва танишув куни бўлган бўлса, иккинчи кун оромгоҳва кутубхона билан танишув, мулоқот куни деб юритилди. Машғулот ва тадбирлар ҳам кун номидан келиб чиққанҳолда уюштирилмоқда. «Сен Ўзбекистонни биласанми»? – билимлар синовида дам олувчилар Ватанимизнинг ўтмиши ва бугунги куни, мустақиллик йилларида эришилган натижалар ҳақидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар.

– Ёзги мавсум давомида оромгоҳда 400 нафар ўғил-қиз дам олдирилиб, соғломлаштирилади. Уч этапда 30 нафаргача боқувчисини йўқотган ва камтаъминланган оилалар фарзандларига бепул йўлланмалар ажратиляпти.

Оромгоҳга ҳордиқ чиқариш учун келган ўқувчиларни кутиб олиш, уларни янги ўқув йилига ҳозирлаш учун махсус дастур тузилган. Хусусан, «Маънавият ва маърифат хонаси»да Президентимиз асарлари, лотин тилидаги бадиий адабиётлар, шунингдек, ўқув-дастурий қўлланмалар, газета ва журналларнинг янги сонлариқўйилган. Тиббиёт хонаси керакли дори-дармон билан таъминланган. «Рақс тўгараги», экологик йўналишда «Гербарий тўплами тўгараги», «Инглиз тили», спорт тўгараклари, миллий ўйинлар, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, моҳир қўллар, майда пластика, мусиқа тўгараги фаолият олиб бормоқда.

Оромгоҳда ўтказилаётган шаҳмат-шашка, стол ва катта теннис, футбол, волейбол мусобақалари, турли мавзулардаги давра суҳбатлари, бир қатор интерфаол ўйинлар дам олувчиларнинг ҳар бир кунини сермазмун ўтишига хизмат қилмоқда.

Болалар расм чизиш машғулотларида ОИТС ва террозим, гиёҳвандлик ва одам савдоси каби иллатларни, унинг кишилар бошига солаётган мудҳиш оқибатларини ўзларича тасаввур қилиб,қоғозга туширмоқдалар. Бу машғулотлар уларда ушбу иллатларга қарши онгли равишда курашиш ҳиссиётини тарбиялайди.

Оромгоҳда осойишталикни таъминлашга туман ички ишлар бўлими ходими Бобир Маликов жавобгар этиб белгиланган бўлса, шифокор Бобир Игамбердиев болалар саломатлигини мунтазам назорат қилиб боряпти.

Бош етакчи Чарос Исмоилова, жисмоний тарбия ўқитувчиси Комил Суяров, тарбиячилар Ситора Баҳриева, Муҳайё Эгамбердиева, Комил Мамараҳимов, Зайнур Довилов, Камол Нориновлар билим ва тажрибаларини ўғил-қизларнинг мириқиб дам олиб, билим савияларини юксалтиришлари учун сарфламоқдалар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!