» » Жиззахдаги ота изидан борган шифокор

Жиззахдаги ота изидан борган шифокор

18 июль 2018 г 2 545 Комментарии: 0

Туман марказий шифохонаси ва марказий поликлиника илғор, билимли, ёш мутахахссис шифокорлар билан тўлдириб борилмоқда.

Ана шундай ёш шифокорлардан бири Жавоҳир Бегиевдир.

Жавоҳир Бегиев тажрибали шифокор Авазхон Бегиев хонадонида туғилиб, вояга етди. Ота изидан бориб, шифокорлик касбини танлади. Тошкент педиатрия институтида таҳсил олди. 2014 – 2016 йиллар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида лор мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтади. 2016 йилдан буён эса туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлинкасида лор шифокори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

У билимга чанқоқлиги, ўз вазифасига масъулият билан ёндошаётгани сабабли жамоа ўртасида эътибор қозонган. Дард билан келган беморлар дардига ширин сўз, хушмуомалалик билан малҳам қўймоқда.

Жавоҳир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси сифатида жамоат ишларида иштирок этиб, ёшлар ўртасида Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимига оид фармон ва қарорларини тарғибқилиш, уларнинг соғлом турмуш тарзига риояқилишлари юзасидан мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Гулмира ИСМОИЛОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!