» » Жиззахда янгиланган “Матбуот уйи” биноси очилди

Жиззахда янгиланган “Матбуот уйи” биноси очилди

26 июль 2018 г 2 713 Комментарии: 0

Маълумки, вилоятимизнинг бош нашри бўлган "Жиззах ҳақиқати”-"Джизакская правда” газеталари Жиззах вилояти ташкил этилган 1974 йилдан чоп этила бошлаган. 1982 йилда эса ушбу "Матбуот уйи” биноси қурилиб, вилоят газеталари учун фойдаланишга топширилганди.

Орадан салкам 40 йилга яқин вақт ўтди. Бироқ, шу ўтган йиллар давомида ушбу улкан бино бирон марта ҳам таъмирланмади. Натижада бинонинг ташқи кўриниши ва ички қисми мутлақо ночор аҳволга келиб қолганди. Журналист кадрларнинг самарали ижод қилишлари учун ҳеч қандай шароитлар йўқ эди.

Муҳтарам Юртбошимиз матбуотнинг таъсирчан, даъваткор сўзининг халқимиз онгида, айниқса ёшлар тафаккурида миллий истиқлол ғояларини шакллантиришдаги ўрнини муносиб баҳолади.

Ушбу бино юқори сифатли таъмирланиб, топширилаётгани давлатимиз раҳбарининг маънавиятга, жумладан матбуот ходимларига нисбатан беқиёс ғамхўрлигига ёрқин далилдир. Бу гўзал кошонада вилоят газеталарининг ходимлари эмин-эркин, қулай шароитларда ижодқилиб, эркин ишлашлари учун барча қулайликлар яратилган.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг "Жиззах ҳақиқати”-"Джизакская правда” газеталари таҳририятининг барча ижодкорларини ана шундай муҳташам бинога эга бўлганликлари билан самимий табриклаб, вилоятимизда жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотларниҳозиржавоблик билан ёритишда уларга катта муваффақиятлар тилаб юборган табрик сўзини вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев ўқиб эшиттирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!