» » Мирзачўллик ғаллакорларга машина берилди

Мирзачўллик ғаллакорларга машина берилди

28 июль 2018 г 2 642 Комментарии: 0

Ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарган фермерларга эса имтиёзли шартларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомашиналарни сотиб олиш имконияти яратилди.

Умуман олганда, мавсум сўнггича вилоятимизнинг минг нафар фермерига миллий автомобилларимиз топширилиши режалаштирилган.Ўрим йиғим илғорларини рағбатлантириш мақсадида "Дўстликдонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятининг Мирзачўл дон қабул қилиш шахобчасида ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарган фермерларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Жорий йилда Президентимиз томонидан фермер хўжаликларини молиялаш тизимининг ишлаб чиқилганининг самарасидир.

Шу куни тумандаги "Хондамир Нодир”, "Ниҳол Азим”, "Тошкент Асимаси”, "Зилол Севинч” фермер хўжаликларига юртимизда ишлаб чиқилган автомашиналар топширилди.

– Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамига ғалладан улкан хирмон кўтаришни ният қилган эдик, – дейди "Хондамир Нодир” фермер хўжалиги раҳбари Умар Қўнаров. –65 тонна ўрнига 116 тонна ғалла топшириб автомашина билан мукофотландим. Бу машинани фақат мукофот эмас, давлатимизнинг фермерларга бераётган эътибори деб биламан. Барчаси аввало, деҳқон учун яхши бўлаётир. Демак, бутун халқимиз учун ҳам яхши. Бу бизни янада яхши ишлашга рағбатлантирмоқда.

Сидқидилдан меҳнат қилган одамнинг турмуши фаровон, эл орасида ҳурмат-эътибори баланд бўлади. Фермерларни янги машина билан табриклашга келганлар "янги машина яхшиликларга, тўйларга хизмат қилсин”, деб ният билдиришди. Яхши одамларнинг топгани албатта яхшиликка, яхши кунларга хизмат қилади. Ризқ-рўзимиз бўлган дон етиштириш билан эл фаровонлигига ҳисса қўшиб келаётган фермерларимиз фаолияти ҳам яхшиликка, эзгуликка йўғрилган.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!