» » Жиззах-Гагарин йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Жиззах-Гагарин йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди

30 июль 2018 г 3 581 Комментарии: 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган "Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Манас мўъжизасидан сўнг, Мирзачўл туманида ҳам "Обод қишлоқ” дастури доирасида бунёдкорлик ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Мирзачўл туманида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморийқиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш бўйича ҳозирда ишлар қизғин кечмоқда.

Шу билан бирга Мирзачўлликларни яна бир хушхабар шод этадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.Раматов кўрсатмаси асосида Жиззах шаҳридан Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳрига поезд қатнови йўлга қўйилди.

Ҳар куни соат 19:00 дан Жиззах шаҳридан йўлга чиқадиган поезд 74 километрлик масофага 162 йўловчини соат 21:10 да Гагарин шаҳрига етказадиган бўлди. Эрталаб соат 6:00 дан Гагарин шаҳридан чиққан поезд соат 8:10 да Жиззах шаҳрига етиб келади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!