Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Бахмалда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди (фото)

Бахмалда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди (фото)

31 июль 2018 йил
150
0

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун «Оиладан бошланар Ватан!» номли маданий-хордиқ тадбири ташкиллаштирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бахмал тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка, мини футбол, баскетбол турлари бўйича, ҳарбийларнинг турмуш ўртоқлари ўртасида эса дартс, қизлар рақси, «Интеллектуал аёллар» беллашувлари уюштирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги вакиллари, туман ҳокимлигининг Маънавият ва маърифат бўйича ўринбосари Диёр Саидқулов, вилоят «Оила маркази» раҳбари Малоҳат Холиқова, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Мамараҳимов сўзга чиқиб, йиғилганларни ташкиллаштирилган тадбир муносабати билан табриклади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари ёш болажонлар ўртасида асфальтга расм чизиш танлови ҳам бўлиб ўтди ва иштирокчиларга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар берилди. Тадбирда иштирок этган болаларнинг ҳар бирига ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларда адабиётга бўлган муҳаббатни янада ривожлантириш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат ноёб асарлар топширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар