Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Дўстликда дастур ижроси таъминланмоқда

Дўстликда дастур ижроси таъминланмоқда

01 август 2018 йил
280
0

Давлатимиз раҳбари томонидан "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастурининг қабул қилингани мен қатори кўплаб тенгдошларим учун яратиб берилган улкан имконият бўлди.

Ҳеч иккиланмасдан айтишим мумкинки, биз ёшлар бундай ўзгаришни "бўлармикан?" деган умид билан кутган эдик. Айни пайтда эса орзуларимизга етиб турибмиз,-дейди тикувчилик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлаётган Гулчеҳра Абдураҳмонова.

Туманда Гулчеҳра каби интилувчан ёшларнинг истиқболини белгилаган Давлат дастурининг ижросини таъминлаш йўлида ишлар жадал олиб борилаяпти. Фармон асосида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга ҳар жиҳатдан кўмак бериш мақсадида "Ёшлар келажагимиз" жамғармасининг туман филиали ва каоркинг маркази туман ФҲДЁ бўлимида ташкил этилди. Шунингдек, 1-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидаги собиқустахона биноси "Ёшлар меҳнат гузари" комплексига айлантирилади.

Ҳадемай бу масканлар ёшлар билан гавжум бўлади. Ёшлар фаоллиги эса ҳозирдан сезилаяпти.

- Етакчи ёшлардан иборат ишчи гуруҳлари ҳар бир хонадонга кириб бориб, навқирон авлодларнинг талаб ва истаклари билан танишаяпти. Айтилган фикрлар махсус анкеталарга туширилмоқда. Ҳозирги пайтда тумандаги кўплаб аҳоли хонадонлари шу каби хатловдан ўтказилди. Тўлдирилган анкеталар комьпютерга туширилиб, ёшлар ва уларнинг бандлиги, орзу-истакларидан иборат база шакллантирилмоқда. Чорва, парранда, қуён, балиқ, асалари боқишни ташкил этиш билан боғлиқ 200 дан ортиқ, тил ўрганиш касб-ҳунар эгаллашни истагидаги ёшлардан таклифлар жамланди,- дейди Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши раиси вазифасини бажурувчи Шохрух Ахматов.

Таъкидлаш керакки, ёшларимиз ўртасида чорвачиликка қизиқиш юқори. Шу боис ҳужжат ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш имкониятини беради.

Шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали кафиллик асосида йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга берилади.

- Яратилаётган имконият, паст фоизли имтиёзли кредит ёшларни ҳаракатга келтирди. Улар лойиҳаларини, таклифларини билдиришмоқда. Ташкил этилган база орқали ёшларнинг таклифлари, янги лойиҳалар ҳамда бажарилиши лозим бўлган ишлар доимий назоратга олинади. Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди,-дейди туман прокурори ўринбосари Шохруз Салимов.

 Бердиёр ҚОРАЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар