» » Бахмалда суд томонидан сайёр қабул ўтказилди

Бахмалда суд томонидан сайёр қабул ўтказилди

01 август 2018 г 2 594 Комментарии: 0

Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак!

Давлат раҳбаримизнинг айнан шу талаби асосида ҳозирги кунда судьялар мунтазам равишда халқ орасида бўлиб, шахсий қабуллар ташкил этиб, жойлардаги муаммоларни ҳал қилиб келмоқдалар.

Шу жумладан, Бахмал туман Маъмурий суди раиси Мизроб Бахриев томонидан ҳам жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Бахмал тумани «Оқтош» қишлоқфуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар, суд-ҳуқуқсоҳасидаги уларни қизиқтирган саволлар муҳокама этилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Бахмал туман маъмурий суди

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!